• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Апрель ойида ўтказиладиган сайловлар
01.04.2022
336
2022 йил апрель ойида халқаро майдонда ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот:

Сербия умуммиллий сайлови 2022 йил 3 апрель

Сербияда президент ва Миллий ассамблея аъзоларини сайлаш учун умумий сайловлар бўлиб ўтади. Дастлаб парламент сайловлари 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо, 2020 йил октябр ойида президент Александр Вучич навбатдан ташқари парламент сайловлари 2022 йилнинг апрелида ёки ундан олдин ўтказилишини маълум қилди. Умумий сайловлардан ташқари, маҳаллий сайловлар бир вақтнинг ўзида 12 та муниципалитет ва 2 та шаҳарда, жумладан Белградда ҳам ўтказилади.

Венгрия парламент сайлови 2022 йил 3 апрель

Венгрия парламенти сайлови ҳамда референдум бўлиб ўтади. Номзодлар парламентдаги 199 ўрин учун курашадилар. Сайловда ғолиб бўлиш ҳамда ҳукумат таркибини шакллантириш учун даъвогар партия энг камида 100 та ўринга бўлиши керак.

Гамбия парламент сайлови 2022 йил 9 апрель

Миллий Ассамблеянинг 53 нафар аъзоси бир мандатли сайлов округларидан биринчи навбатдаги овоз бериш йўли билан сайланган 48 нафар аъзо ва беш нафар тайинланган аъзодан иборат.

Франсия президент сайлови 2022 йил апрель

Франсияда 2022 йилги президентлик сайловининг биринчи босқичи 2022 йил 10 апрелда бўлиб ўтади. Агар биринчи турда ҳеч бир номзод кўпчилик овозни қўлга кирита олмаса, энг яхши икки номзод ўртасида 2022 йил 24 апрелда иккинчи тур ўтказилади.

Словения парламент сайлови 2022 йил 24 апрель

Словения миллий ассамблеясининг 90 нафар вакили 2 хил сайлов тизими ёрдамида сайланади. 88 нафар ўринга сиёсий партиялар очиқ рўйхат орқали номзодларни таклиф этадилар. Энг кўп овоз олган номзод ғолиб бўлади. Қолган икки вакил этник озчиликни ташкил этувчи миллатлардан сайланади.