• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Таниқли адиб, депутат ва олим билан учрашув
28.03.2022
378
Марказий сайлов комиссиясида таниқли олимлар, адиблар ва сиёсат арбоблари билан бевосита мулоқотлар доимий йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошқарган ана шундай навбатдаги тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, таниқли ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор Хуршид Дўстмуҳамедов жамоа меҳмони бўлди.

Х.Дўстмуҳамедов биринчи ва иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати, кейинчалик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ушбу палата Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Мамлакатимиз парламентига 2019 йили бўлиб ўтган сайловда у Қонунчилик палатаси депутатилигига сайланди. Ватанимиз давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва мустаҳкамлашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган таниқли сиёсат арбоби.

Х.Дўстмуҳамедов - замонавий ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан. “Бозор”,  “Донишманд Сизиф”  романлари, “Нигоҳ”, “Паноҳ” каби қиссалари, ўнлаб ҳикоялари адабий жамоатчилик томонидан ўзбек насрининг ютуқлари сифатида эътироф этилган.

 Х.Дўстмуҳамедов – ижтимоий фаол ижодкор. Унинг теран ва ўткир публицистикаси, адабий мақолалари чуқур мантиқийлиги, долзарблиги билан ўқувчиларда доим катта қизиқиш уйғотади. Газета-журналларда, телевидениеда ва интернет нашрлардаги чиқишлари буни яққол кўрсатиб турибди

Тадбирда сайлов қонунчилиги ва амалиёти, парламент ҳаёти, маънавият, адабиёт, китобхонлик, давлат тилини ривожлантириш борасида қизиқарли суҳбат бўлди.