• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаевнинг байрам табриги
21.03.2022
449

Азиз ватандошлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!

Гўзал Ватанимизга уйғониш, янгиланиш, меҳр-оқибат ва хайру саховат айёми – Наврўзи олам нафаси кириб келди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани бу йил ҳам кўтаринки кайфият ва эзгу орзулар билан кутиб олмоқда. Шукрки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида халқимиз  энг қадимий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта  тантаналар билан нишонламоқда.

Йилнинг баракаси баҳоридан маълум, дейди халқимиз. Далаларга сепини ёйган кўклам кўкатларининг баҳор ёмғирларидан тўйиб баҳра олаётгани соҳибкорларимизнинг мўл ҳосилидан, юртимизга ёғилаётган қут-баракадан далолатдир. Азал-азалдан маълумки, қаерда тинчлик ва осойишталик мустаҳкам бўлса, ўша ердан қут-барака ҳеч қачон аримайди.

Барчангизни янгиланиш, яшариш ва юксалиш байрами - Наврўз айёми билан муборакбод этамиз. Сизларга, энг аввало, тинчлик-хотиржамлик,  мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва узоқ умр тилаймиз. Ҳаётингиздан, хонадонингиздан ҳеч қачон файзу барака аримасин. Гўзал Ватанимизнинг равнақи йўлидаги хайрли ишларингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин!   
  
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Эҳтиром билан,
Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси Раиси