• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2022 йил Европа мамлакатларида бўлиб ўтадиган сайловлар (1-қисм)
18.01.2022
239
23 январ куни Шимолий Кипрда парламент сайлови бўлиб ўтади. Шимолий Кипрдаги ушбу сайлов муддатидан олдин ўтказилмоқда. Аввалги сайлов 2021 йил ноябр ойида ўтказилган эди. Оътган сайловда Миллий бирлик партияси ғолиб бўлиб, амалдаги Бош Вазир Фаиз Сачиўғлу ҳукумати тузилган эди.

Шимолий Кипр

Португалия

30 январ куни Португалия Миллий Ассамблеяси учун сайловлар бўлиб ўтади. Номзодлар парламентдаги 230 ўрин учун курашадилар. Сайловда ғолиб бўлиш ҳамда ҳукумат таркибини шакллантириш учун партиялар энг камида 116 та ўринни эгаллаши керак. Португалия парламент сайлови муддатидан олдин бўлиб ўтмоқда. 2021 йилнинг 27 октябр санасида давлат буджети парламент томонидан тасдиқланмагач президент Марсело Ребело де Соуса парламентни тарқатиш ҳамда муддатидан олдин сайлов ўтказишга қарор қилган эди.

Германия

2022-йилда Германия Федератив Республикасида бир қатор сайловлар бўлиб ўтади. Жумладан 27 мартда Саарланд, 8 майда Шелвиг-Голстен, 15 майда Шимолий Рейн-Вестфалия ҳамда 9 октябрда Қуйи Саксонияда Ландтаг учун сайловлар бўлиб ўтади. Ландтаг аъзолари 5 йил муддатга сайланади.

Венгрия

3 апрел санасида Венгрия парламенти сайлови ҳамда референдум бўлиб ўтади. Номзодлар парламентдаги 199 ўрин учун курашадилар. Сайловда ғолиб бўлиш ҳамда ҳукумат таркибини шакллантириш учун давогар партия энг камида 100 та ўринга бўлиши керак.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати томонидан тайёрланди