• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК раҳбарияти Адлия вазирлигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди
08.01.2022
780
Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шонли 30 йиллиги муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов иштирок этиб МСК раиси З.Низамходжаев, раис ўринбосари Б.Кучкаров ҳамда МСК Котибият раҳбари Х.Маматовларга Адлия вазирлигининг 30 йиллиги эсдалик нишони тантанали топширилди.

Тадбирда МСК раиси ўринбосари Б.Кучкаров сўзга чиқиб 2021 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларини юқори савияда ўтишида Адлия вазирлигининг алоҳида ҳиссаси борлигини қайд этиб ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, сўнгги йилларда адлия соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда барча соҳа ходимларини самимий муборакбод этди.

Ўз навбатида адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ҳам сўз олиб авваламбор Президент сайловларини муваффақиятли ўтганлиги билан барча МСК ходимларини қутлади ҳамда сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишда МСК томонидан қилинган ишларни алоҳида эътироф этди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати