• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг халқаро кузатувчилар миссиялари раҳбарлари билан учрашуви ҳақида
30.11.2021
989
Жорий йил 29 ноябр куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловини кузатган халқаро кузатувчилар миссиялари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари, Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев қатнашди.

Дўстона ва очиқ руҳда бўлиб ўтган учрашувда Садир Жапаров МДҲ, КХШТ, ШҲТ, ТуркПА, Туркий Давлатлар Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, ЕХҲТдан парламент сайловларини кузатишда иштирок этган халқаро кузатувчиларга, шу жумладан, Ўзбекистон ва Грузия Республикалари Марказий сайлов комиссиялари раҳбарларига чуқур миннатдорлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, сайловда 700 дан ортиқ халқаро кузатувчилар иштирок этган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев Қирғизистон Республикаси Президентини парламент сайловини мувафаққиятли ўтказилганлиги билан табриклаб, сайловнинг юқори савияда ўтишига жуда катта тайёргарлик қилинганлигини, мурожаатлар билан ишлаш тизими яхши йўлга қўйилганлигини, сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологиялари самарали жорий этилганлигини, кузатувчиларга барча зарур шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, кузатувчилар сайлов участкаларида мамлакат фуқароларига сайлов ҳуқуқини таъминлаш учун барча имкониятлар яратилганлига гувоҳ бўлганликларини қайд этиб ўтди.