• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қирғиз Республикаси сайловлар ва референдумларни ўтказиш Марказий сайлов комиссияси раиси билан учрашув
28.11.2021
990
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси 27-29 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида 28 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Кирғистон Республикаси Сайловлар ва референдумларни ўтказиш Марказий сайлов комиссияси раиси Шайлдабекова Нуржан Кармабековна билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Н.Шайлдабекова парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва сайловларни ўтказиш борасида МСК томонидан амалга оширилган ишларга тўҳталди.

Қирғизистон Республикаси сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси раисининг маълум қилишича, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари сайловида Ягона сайлов округи бўйича якуний сайловчилар рўйхатига 3 миллион 703 минг 420 нафар сайловчи киритилган бўлиб, шундан 84 минг 128 нафар сайловчи хорижда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилган. Бир мандатли сайлов округлари бўйича сайловчилар сони 3 миллион 619 минг 292 нафарни ташкил этди (чет элда рўйхатга олинган сайловчилар бундан мустасно).

21 сиёсий партиядан 1015 нафар номзод ва 36 та бир мандатли сайлов округи бўйича 296 нафар номзод рўйхатга олинган.

Қирғизистонда жами 2494 та сайлов участкаси очилган бўлиб, шундан 59 таси хорижда, 2435 таси эса мамлакат худудида ташкил этилган. 27 ноябрь куни «очиқ овоз бериш» бўлиб ўтди.

Сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида 14 та хорижий сайлов органидан 36 нафар, халқаро ташкилотлардан 636 нафар, дипломатик ваколатхоналардан 64 нафар кузатувчидан иборат жами 736 нафар халқаро кузатувчи МСК томонидан аккредитациядан ўтказилди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўз сўзида парламент сайловларига юқори даражада тайёргарлик кўрилганлиги, айниқса сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларига юқори баҳо берди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати