• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтган Президент сайловига кўрилган тизимли, изчил ва кенг кўламли тайёргарлик ҳамда уни ўтказишга доир ишларнинг якунлари ва самаралари ҳақида гап кетар экан, Марказий сайлов комиссиясида сайловчиларнинг мурожаатлари алоҳида диққат-эътиборда бўлганини таъкидлаш жоиз.
Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, демократик принциплар ва замонавий тенденцияларга таяниш... Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови анашундай тамойиллар асосида бўлиб ўтди. Албатта бунда халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчилар миссияларининг иштироки муҳим аҳамият касб этди. Қувонарлиси, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўтган сайловларда хорижий ва халқаро кузатувчилар сони ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тутган ўрни ва аҳамияти нақадар беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Маълумки, жамиятнинг сиёсий ҳаёти анча мураккаб ҳодиса бўлиб, унда сайлов маданияти энг муҳим таркибий қисмлардан бири ҳисобланади. Объэктив нуқтаи назардан қараганда, сайлов маданиятининг ўзагини сайлов қонунчилигини таъминлаш ва амалга оширишни назарда тутувчи сайлов жараёни ташкил этади. Ўз навбатида, субъэктив мулоҳазалар нуқтаи назаридан, сайлов маданияти субъэктнинг, биринчи навбатда, сайлов жараёнида ўз иштироки зарурлигини тушуниши вазифасини бажаради.
Ўзбекистон тарихида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалда тўла таъминлаш, миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов андозаларини тарғиб қилиш, ўрганиш ва ўргатиш ҳеч қачон сўнгги йиллардагидек кенг кўлам касб этмаган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини шакллантириш бўйича эксперт гуруҳининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц алоқа орқали бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 24 октябрида зўр муваффқият билан ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юксак савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан кўламли ва изчил ишлар амалга оширилганини халқаро кузатувчилар ҳам кенг эътироф этди.
Сиёсий партия муайян ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг энг фаол вакилларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилот.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг қабул қилиниши мамлакатимиз сайлов амалиётида том маънода туб бурилиш ясади. Бунга яққол мисол сифатида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини ташкил этилганлигини айтиш мумкин.