Янгиликлар

2023 йил 27 март куни соат 15:00 да Марказий сайлов комиссияси биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 24-25 март кунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи округ комиссияларининг аъзолари учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.

The CEC coordinates the preparation process in strict compliance with the requirements of the Law "On Referendum of the Republic of Uzbekistan.”

2023 йил 23 март куни соат 15:00 да Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун 19 март куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Мажлис ҳамда маҳаллий кенгаш маслиҳат депутатлигига навбатдан ташқари ўтказиладиган сайлов жараёнлари боришини кузатиш мақсадида Остона шаҳрида бўлиб туришибди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланди.

2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.