• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси юзасидан эълон
13.07.2022
141
13 июлъ соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан:

- Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги;
- Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;
- Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022-йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари ҳамда 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тўғрисидаги масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.