• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1182 Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш бўйича иккинчи босқич семинар-тренинглар муддати тўғрисида
20.07.2022
155

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1182                                                    2022 йил  20 июль

 

Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш бўйича иккинчи босқич семинар-тренинглар муддати тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1173-сон қарори билан тасдиқланган Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси иккинчи йўналишининг иккинчи босқичи белгиланган семинар-тренинглар референдумни тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин 20 кун ичида ўтказилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев