• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1180 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзолари ва Котибият ходимларига муайян муддат ишлаганлик учун ҳар ойда лавозим маошига нисбатан ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
14.07.2022
137

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1180                                                    2022 йил  14 июль

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзолари ва Котибият ходимларига муайян муддат ишлаганлик учун ҳар ойда лавозим маошига нисбатан ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 ноябрдаги 1041-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзолари ва Котибият ходимларига муайян муддат ишлаганлик учун ҳар ойда лавозим маошига нисбатан ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Аъзо ва ходимга тўланадиган устама ҳақ миқдорлари Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойиши билан белгиланади.”

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев