• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1174 Л.Н. Муротовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
28.06.2022
356

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1174                                                    2022 йил  28 июнь

 

Л.Н. Муротовани

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари

рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Лола Неъматовна Муротова вафот этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев