• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1167 Д.А. Хидоятовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
28.04.2022
234

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1167                                                     2022 йил  28 апрель

 

Д.А. Хидоятовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Даврон Абдулпаттахович Хидоятовнинг ўз ваколатини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев